Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 13 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 11,75 сўмга кўтарилди ва 10 807,48 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 26,69 сўмга пасайди ва 12 193,00 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,46 сўмга кўтарилди ва 146,95 сўмга тенг бўлди.

Долларнинг ушбу курси сўмга нисбатан рекорд даражаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўмни ташкил қилганди.