Гулистон шаҳар маҳаллий буджетининг даромадлари ҳисобидан 50 млн сўмга Гулистон кўчасига шер ҳайкалини ўрнатиш харажатлари учун ажратилди. Бу шаҳар ҳокими фармойишида қайд этилган.

Бундан ташқари, 50 млн сўм шаҳар Жиноят суди ҳожатхона биносини таъмирлаш ва қурилиш харажатлари учун ягона инжинеринг компанияси Сирдарё вилоят филиалига йўналтирилади.

Фармойишга мувофиқ, 25 млн сўм маблағ шаҳарнинг кўчаларига ташқи тарғибот воситаларини ўрнатиш харажатлари учун ажратилади.

Шунингдек, 38 млн сўм шаҳар ҳокимлигининг моддий техника базасини ривожлантириш ва кредит қарздорликни қоплаш харажатлари, 20 млн сўм маблағ Тошкент кўчасига ўрнатилган от ҳайкали тагига сунъий чим ўрнатиш харажатлари учун ажратилади.

Ушбу маблағлар шаҳар маҳаллий буджетининг даромадлари режасини 3-чорак режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилиши айтиб ўтилган.