Таниқли кино ва театр актёри Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди, дея хабар берди Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги.

Актёр ижодий фаолияти давомида «Ажойиб хаёлпараст», «Еттинчи жин», «Еттинчи ўқ», «Оловли йўллар», «Абу Райҳон Беруний», «Водиллик келин», «Ёр-ёр» фильмларида ва кўплаб спектаклларда рол ижро этган.

Бундан ташқари, Бухоро мусиқали драма театри, Муқимий номидаги театрлар, «Ёш гвардия» ва Сатира театрларида актёр ва режиссёрлик қилган.

Бахтиёр Ихтиёров Ўзбекистон халқ артисти унвони, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.