Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувохномасининг хамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги
тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Илгари, алмаштиришнинг охирги муддати 2021 йил 31 декабрь эди. Ўзгартиришларга кўра, унинг муддати гувоҳнома ва «техпаспорт"лар берилган йилга боғлиқ:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2022 йил 31 мартга қадар;
  • 2010−2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнга қадар;
  • 2013−2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябрга қадар;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади.

Сентябрь ойида Давлат хизматлари агентлиги фақат 3,6 миллион киши янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартиргани, 2 миллиондан ортиқ киши эса эски гувоҳномага эга эканлигини маълум қилган. Шундан сўнг Адлия вазирлиги гувоҳномаларни алмаштириш муддатини юқорида тасдиқланган жадвалга мувофиқ яна бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

Ўзбекистонда 2017 йил октябридан янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт"лар жорий қилинган. Дастлаб 2020 йил 31 декабрга қадар гувоҳномалар ва рўйхатга олиш гувоҳномаларини алмаштириш режалаштирилган эди. Бу муддат ўтган йилнинг баҳорида бир йилга узайтирилган эди.