Президент фармони билан Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тайинловга қадар 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимда Рустам Иноятов фаолият олиб бораётган эди.

Бахтиёр Исломов бунга қадар президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.