Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этган Рустам Иноятов Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати Президентнинг 31 январдаги фармонига таяниб хабар қилди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, МХХ раҳбари лавозимини тарк этган Рустам Иноятов ўрнига мамлакатнинг собиқ бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Президентнинг бу ҳақдаги фармони 31 январь куни имзоланди.