«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров Миробод туманидаги 116-сайлов участкасида овоз берди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

Алишер Қодиров сайлов участкасига ўз оила аъзолари билан биргаликда ташриф буюрди.

Алишер Қодиров журналистларга берган интервьюсида ОАВ билан мулоқотни эртага режалаштирилгани ва бугун «байрам куни ва уни яхши ўтказишни» айтиб ўтди. Унинг фикрича, у «сайлов жараёнида ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олди».

Россиялик журналист номзоддан Россияга бўлган муносабатини сўради. Алишер Қодировнинг айтишича, «Россия дўст мамлакат».


Мазкур участкада рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 2661 нафарни ташкил этади.