Дам олиш кунлари ва кейиги ҳафта бошида республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Кечаси ва эрталаб ҳали жуда салқин, +6…+9 даража илиқ атрофида бўлади. Кун давомида қуёш ҳавони +22…+25 даража илиққача иситади.

Бу октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан +2…+3 даражага юқоридир.