«Роспотребнадзор» федерал хизмати пандемия сабабли Россия бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«Оммавий тадбирлар бўйича — бутун мамлакат бўйлаб улар тўхтатилган. [Оммавий тадбирлар] фақат давлат бош санитар врачи қарорига муовфиқ эпидемиологик жараён тенденцияларига боғлиқ равишда ўтказлимоқда», — дея таъкидлади «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.

Унинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Россиянинг ҳеч қайси ҳудудида уч мингдан ортиқ одамлар иштирокида оммавий тадбирлар ўтказилиши мумкин эмас. «Бир мингдан уч минг кишигача — фақат иккита субъект ҳудудида. Бу эпидемиологик жараёнинг ўзига хос хусусияти», — деди у.

Шунингдек, «Роспотребнадзор» раҳбари Россиянинг 21 та ҳудудида катта ёшдаги фуқаролар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ўсиб бораётганлигини маълум қилди. У Россия ҳудудларида ўз-ўзини яккалаш режимида бўлган фуқаролар ортидан кузатув тизимини ташкил этишга чақирди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин мамлакатдаги вакцинация даражаси коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун етарли эмаслигини таъкидлади.

М️осква мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, сўнгги ҳафтада Россия пойтахтида коронавирус билан касалланиш 30%га, шифохонага жойлаштириш эса 20% га ўсган.

АҚШдаги Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Россияда ҳозирги пайтга қадар 7,5 миллиондан ортиқ коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқланган бўлса, шулардан 207 минг 56 нафар бемор ҳалок бўлган. Ҳозирга қадар мамлакатда 91 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.