30 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 276 минг 625 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 145 756 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 68 815 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 62 054 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 20 млн 781 минг 994 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 11 млн 491 минг 111 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 6 млн 633 минг 547 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 2 млн 657 минг 336 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 539 минг 621 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 12,94 фоизини ташкил қилмоқда (Давлат статистика қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн 061 минг 847 нафар). Бу кўрсаткич эмлаш режалаштирилган 21 млн 455 минг 214 кишининг 21,15 фоизини ташкил этади.

Жами эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (2 млн 277 минг 731 доза), Андижон (2 млн 248 минг 983 доза) ва Наманган (2 млн 190 минг 954 доза) вилоятларида қайд этилди.

Маълумот учун, 29 сентябрга қадар Исроилда 60,40%, АҚШда 55,29%, Туркияда 51,55%, Буюк Британияда 65,61%, Россияда 28,80%, Қозоғистонда 34,11% аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йилнинг июнгача мамлакат аҳолисининг 60 фоизигачасини эмлаш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Аввалроқ, 1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.