29 июль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцинация жараёнларига оид масалалар кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Учрашув доирасида ҳозирда республика бўйлаб коронавирусга қарши мавсум бошидан эмлашлар кўрсаткичлари маълум қилинди. Унга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 21 млн 455 минг 214 нафар эмланувчилардан 7 миллионга яқини вакцина олган. Улардан 1 миллиондан ортиғи тўлиқ эмланган.


Шунингдек, 2021 йилнинг ноябрь ойига қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш режалаштирилмоқда.

Вилоятлар бўйича эмлашнинг энг юқори кўрсаткичлари Наманган вилояти (7,8%), Андижон (6,6%), Жиззах (6,4% ва Фарғона вилояти (6,3%). (3,7%) вилоятлар ва Қорақалпоғистонда (4,6%) қайд этилган.


Маълум қилинишича, мажбурий эмлаш бўйича қарор қабул қилинганидан сўнг кунлик эмлаш 218 минг кишидан ошган.