16 сентябрь куни Ўзбекистонда 624 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 167 268 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 160 421 (+977) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1179 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 133 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 956 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 211 нафарга етди.