Ўзбекистонда фуқаролик жамияти тараққиётининг асосий шартларидан бири тузилган ташкилотлар, ўтказилаётган тадбирлар ва кўрсатилаётган аниқ ижтимоий хизматлар нуқтаи назаридан ҳам, давлат идоралари ва тадбиркорлик сектори ўртасидаги барқарор ҳамкорлик муносабатларига эришиш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш нуқтаи назаридан қараганда ҳам ногиронлар манфаатларини ифодаловчи ҳамда ҳимояловчи жамоат ташкилотлари фаолияти ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида 78 дан ортиқ ННТ фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг барчасини ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш истаги бирлаштирган. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлар, жумладан, 16 ёшгача бўлган 100 мингдан ортиқ ногирон болалар яшайди.


Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Enter Engineering компаниялари гуруҳи томонидан Чилонзор туманидаги «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш жамияти учун хайрия тадбири ташкил этилди. Мазкур жамият айни кунда 150 нафар ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимояга муҳтож ногиронлар (жамият аъзолари), кам таъминланган оилалар, ногирон болаларни бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Жамиятда тез-тез маданий-оммавий тадбирлар ташкил этилиб, аъзоларга давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ажратилган турли маҳсулотлар ва кундалик ҳаёт учун зарур бўлган воситалар улашилади.

Хайрия мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, ётоқ жамланмалари ва гигиеник воситалар, иккита замонавий ногиронлар аравачаси харид қилинди ва «Меҳрибонлик» ННТ ихтиёрига топширилди.


Инсонпарварлик ёрдамини топширишга бағишланган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, саккиз карра Олимпиада иштирокчиси ва жамоа ҳисобида Олимпиада ғолиби (1992 йил), Осиё чемпиони — афсонавий спортчи Оксана Чусовитина иштирок этди.

Жисмоний имкониятлари чекланганига қарамасдан болаларнинг аксарияти спорт билан шуғулланишар экан. Оксана Александровнани қарши олиш пайтидаги ҳис-ҳаяжонни сўз билан таърифлаш қийин, болалар завқ-шавқ билан спортчини қарсак чалиб (ҳатто, бу улар учун осон бўлмас-да) олқишладилар. Барча йиғилганларнинг чеҳраси қувонч ва ҳавасдан ёришиб кетди.


«Enter Engineering компаниясининг бундай хайрли тадбирида қатнашиш мен учун катта шараф. Ана шундай эзгу тадбирлар туфайли кўпчилик ёрдамга муҳтож кишиларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда.

Менинг ҳаётим ҳамиша спорт билан боғлиқ бўлган. Лат ейиш, жароҳатлар фаолиятимда жуда кўп юз берган. Жиддий лат еган пайтимда «бўлди, спортдаги фаолиятимни тугатаман», деб ўйлаган пайтим ҳам бўлган. Тасодифан, худди шу пайтда мен жисмоний имконияти чекланган болаларнинг спорт билан шуғулланаётгани ҳақида ҳужжатли фильмни кўриб қолганман. Фильмда ногирон болаларнинг қатъият ва ирода билан ўз мақсади сари, ғалаба сари интилиши ҳикоя қилинган эди. Кўрганларим менинг оёққа туришим ҳамда спорт билан шуғулланишни давом эттиришим учун ажойиб мотивация бўлган. Сизлар ҳам ўз ҳаёт йўлида янги ютуқлар ва ғалабалар сари интилаётган иродали ва қизиқувчан инсонсиз. Мен учун сиз — ҳақиқий қаҳрамонсиз", — Оксана Александровна сўзга чиқиб, ўз нутқида қуйидагиларни алоҳида таъкидлади.

«Меҳрибонлик» жамиятининг ҳар бир аъзоси номидан Enter Engineering компаниялари гуруҳи ва шахсан Оксана Александровна Чусовитинага чуқур миннатдорчилик билдираман. Сизнинг бугунги ташрифингиз биз учун ҳақиқий байрам бўлди. Эътибор ва ғамхўрликка барчага керак албатта, лекин жисмоний имконияти чекланган инсонларда бундай эътиборга эҳтиёж, айниқса кучли. Давлатимизнинг энг асосий байрами — Мустақиллик байрами арафасида жуда хайрли иш қилдингиз. Биз компанияга янада улкан муваффақиятлар ва мислсиз тараққиёт тилаймиз", — ўз фикрини Наргиза Қўчқортоева (II гуруҳ ногирони), «Меҳрибонлик» ННТ раиси муовини билдирди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.