Ҳукумат қарори билан Чидем Жанбай Туркйилмаз Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Huquqiy-axborot Telegram-канали хабар бермоқда.

Чидем Жанбай Туркйилмаз Туркиянинг Йилдиз техника университети, «Архитектура» кафедраси профессори ҳисобланади.

ОТМнинг аввалги раҳбари Эркин Исаков 2021 йил 23 апрелдан ректор в. б лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланган эди.