Пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган финал мусобақасида 3-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ҳозирда бу паралимпия ўйинларидаги Ўзбекистон делегациясининг илк бронза медали ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли бир йилга қолдирилган Япония пойтахти Токиодаги Паралимпия ўйинлари 24 августда бошланиб, 5 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

МОҚ маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоа вакиллари спортнинг 8 тури бўйича 55 та лицензияни қўлга киритган.