12 август куни халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳурмат Матрасулов. Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда Хива тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Озод Матёқубов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига Ҳурмат Матрасулов Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Бугун, шунингдек, халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Зафар Эргашев. Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

2019 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Дилшод Мусинов ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилди.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Зафар Эргашев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шунингдек, ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, сессияда туманга янги прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Давлат солиқ инспекцияси раҳбари тайинланган.