Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда, деб хабар берди идора Матбуот хизмати.
«Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Муфтийнинг шу йил июль ойи охирларида Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликларидан даволанаётгани хабар қилинган эди.
Dik Rizo
Qaysi mablagʻlar hisobidan u yoqda yotibdilar? Shu masalani ham ochiqlash kerak.
Bach Niyazmetoff
Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда..
Тажрибали врачлар ўзимизда йўқми?! Илғор ютуқлар-чи?!
Ҳазрат нима учун Тошкентда даволанмади? Чунки унинг энг суюкли шогирди устози ҳаётини ва соғлигини ўзбек врачларига ишонмади. З. Ибодуллаевнинг гаплари тўғри. медицинамиз ночор аҳволда.