31 июль куни Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 130 216 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 123 995 (+831) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 31 июлда 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 880 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 512 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 10869 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.