13 июль куни Миробод туманида Tracker автомобили пиёдани уриб юборган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Ҳодиса тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида содир бўлган. Tracker автомобилини бошқариб борган 20 ёшли Л.З. бошқарувни бажара олмасдан 56 ёшли пиёда — М.Я.ни уриб юборган.

Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида вафот этди.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларинининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.