Тўғри танланган музлатиш ва совутиш ускуналари маҳсулотларнинг кўриниши ва асл қадоғини узоқ муддатга сақлаш кафолатини беради.

ТEXNOPARK компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Frigo Cool Shivaki универсал музлатиш ускунаси -12°С'дан -24°С'гача бўлган ҳароратда маҳсулотларни сақлайди. Ушбу маҳсулот ҳарорат режимларига риоя қилишни талаб қиладиган гўшт, сут, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотларини самарали сақлашга имкон беради.


Frigo Cool Shivaki`нинг афзалликлари:

  • жаҳон сифат талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши;
  • энергия самарадорлиги ва совутиш технологияларининг юқори даражаси;
  • буғланиш мосламасининг инновацион дизайни натижасида маҳсулотларнинг намлигини максимал даражада ушлаб туришни таъминлаш;
  • эксплуатацион харажатларни оптималлаштирувчи «разморозкасиз» узоқ муддатли совутиш даври;
  • кафолат муддати — 1 йил, бепул сервис хизматлари — 2 йил;
  • юқори даражадаги сервис хизмати.

Тижорат мақсадларида ишлатиладиган музлатгичлар ва камералар одатда ҳажми бўйича гуруҳларга бўлинади. Frigo Cool Shivaki бренди остида 8 турдаги музлатгичлар ишлаб чиқарилади.

Камеранинг ҳажми 250 литрдан 450 литргача бўлади.

Аксарият музлатгичларнинг баландлиги 89−91 см, узунлиги ва кенглиги мос равишда 100−150 см ва 60−75 см бўлиши мумкин.

Олинадиган саватлар қўшимча афзаллик ҳисобланади. Улар фойдали майдондан осон ва максимал даражада фойдаланишга имкон беради. Бу эса музлатгичда кичик ва катта ҳажмдаги маҳсулотларни сақлашга имконият яратади.


Музлатгичнинг эшиклари икки бўлакли, очиладиган ва силжийдиган бўлади. Шунингдек, витриналилари ҳам бўлади.

TEXNOPARK`нинг мақсади — дунёнинг етакчи компаниялари маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган бренд яратиш ва уни ривожлантириш. Шунинг учун Frigo Cool Shivaki музлатиш ускуналари ISО 22000 сертификатига асосланган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини бошқариш махсус тизими бўлган HACCP стандартлари (хавфларни ва муҳим назорат пунктларини таҳлил қилиш) бўйича ишлаб чиқарилади.


Халқаро сертификатлаштириш органи TÜV Thuringen (Германия) томонидан тижорат музлатгичлари ва совутгичларини ишлаб чиқаришга менежментнинг интеграция қилинган тизими бўйича учта стандартлар сертификатлари топширилди:

  • ISО 9001 — сифат менежменти тизими;
  • ISО 14001 — атроф-муҳит менежменти тизими;
  • ISО 45001 — саломатлик ва меҳнат хавфсизлигини муҳофаза қилиш менежменти тизимлари.

Расмий тасдиқлаш Frigo Cool музлатиш ускуналарининг ишончли ва юқори самарадорликда ишлаб чиқарилишини кафолатлашда муҳим омил ҳисобланади.


Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 75 минг дона.

TEXNOPARK маҳсулотлари Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон бозорларига чиқишга муваффақ бўлди ва доимий равишда ўз географиясини кенгайтириб бормоқда.

Телефонлар: (+998) 95−325−55−55, (+998) 95−323−33−33, (+998) 99−010−00−76.

Реклама ҳуқуқлари асосида.