Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди, дея хабар қилди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Абдураҳим Қурбонов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. 1996 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган, тарих фанлари номзоди эди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси аъзоси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.