Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири коронавирусга қарши эмланди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Раҳмат Маматов 3 июль куни Қашқадарёга хизмат сафари чоғида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада эмланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин «Sputnik V» вакцинасини олганлиги, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса хитой-ўзбек вакцинасининг синовида иштирок этгани, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хитой-ўзбек вакцинаси олгани, ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди.