Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ва 2020 йилда 6% га ўсишини кутмоқда. Шунингдек, мамлакатда хусусий истеъмол ва инвестициялар ҳажми тикланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда банкнинг «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» янги ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботда айтилишича, хизматлар соҳаси, умумий саноат, қурилиш, ва қишлоқ хўжалиги каби миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида бу йил ўсиш кузатилмоқда. Пандемияга қарамасдан мамлакатда бозор ислоҳотлари, шу жумладан давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш давом этмоқда, дейилади ҳисоботда.

Марказий Осиёда тикланиш жараёни барча давлатларда бир даражада кетмаётган бўлса-да, минтақа бўйича умумий прогноз яхши томонга қайта кўриб чиқилди. 2021 ва 2022 йилларда минтақада иқтисодий ўсиш 4,5% ни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. Бу хом-ашё нархларининг ўсиши (бу хом-ашё экспортчиларига фойда) ва халқаро пул ўтказмаларининг тикланиши ҳисобига амалга ошади.

«Аниқлаштирилган прогнозлар оптимистик кайфиятда бўлишга ундасада, ҳали ҳамон COVID-19нинг „дельта“ штампи билан боғлиқ вазият келгусида қандай тус олиши билан боғлиқ сезиларли мавҳумлик сақланиб қолмоқда. Коронавируснинг ушбу кўриниши вакцинацияда унча иглариламаган давлатлар ва халқаро туризмга юқори даражада боғланган иқтисодиётлар учун катта хавф туғдиради», — дея таъкидлайди ЕТТБнинг бош иқтисодчиси Беата Яворчик.