Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Daryo.uz 85 ёшли актрисанинг апрель ойи охирида 1957 йилдан бери ишлаган Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси билан хайрлашганини эслаб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева май ойида берган интервьюларидан бирида Тўти Юсупованинг аҳволи оғир эканлигини билдирган эди.