Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмагани акс этган видео лавҳалар тарқалди.

ИИВ ЙҲХББнинг изоҳ беришича, ушбу ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ЙПХ ходимлари 15−17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.

Кейинроқ ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, ЙПХ ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.