12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар «Олтинсой» тоғ тизмасига тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушишган, дея хабар бермоқда вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати.

«Электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиш натижасида 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг «жонлантириш» бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Январь ойида Жиззах вилоятида ноқонуний тарзда олтин қазиган 4 нафар фуқарони тош босиб қолганлиги, улардан 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.