4 июлдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновни амалга оширади. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Якшанба кунидаги янги авиақатновнинг учиш вақти:

  • Тошкентдан Тблисига 08:10 — 10:30;
  • Тбилисидан Тошкентга 11:30 — 15:30.

Авиачипта нархлари:

  • Тошкент — Тбилиси 2 340 000 сўмдан;
  • Тошкент — Тбилиси — Тошкент 4 070 000 сўмдан бошланади.