Блогер Кирилл Aльтман Ўзбекистондаги йирик инжиниринг марказида бўлди. Альтман у ерда компания раҳбариятидан интервью олди, тузилмаси билан танишди, лойиҳалаш билан бевосита шуғулланадиган мутахассислар билан суҳбатлашди. Шунингдек, UzLITI Engineering томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларга биноан қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларга ташриф буюрди.

Субтитрларни ёқинг

UzLITI Engineering компанияси 2017 йил июль ойида ташкил этилган ва Ўзбекистондаги йирик мустақил инжиниринг маркази ҳисобланади. Замонавий лойиҳалаш технологиялари асосида компания нефть-газ, кимё, энергетика соҳалари ҳамда фуқаролик инфратузилмаси объектлари учун рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлайди.

Компания ходимлари сони 500 га яқин одамни ташкил этади, улардан 180 нафари чет эллик мутахассислар. Шунингдек, Киев шаҳрида ҳам компаниянинг офиси мавжуд.

Компания томонидан қуйидаги объектларни лойиҳалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда:

  • M-25 конини ободонлаштириш ишларинини ташкил этиш ва Бойсун ГҚИЗини қуриш (Маҳаллий ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудида лойиҳалаштирилаётган 1-газни қайта ишлаш заводи);
  • Самарқанд кимё мажмуаси;
  • Ўзбекистон газ узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси (500 км дан ортиқ магистрал газ қувурлари);
  • Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш;
  • Бухоро вилоятида МТО асосида газ-кимё мажмуасини қуриш.

Реклама ҳуқуқлари асосида.