26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовани тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида унга махсус совға — Nexia-3 автомобили ҳадя қилинди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

«Ушбу кўрсатилган эътибордан бениҳоя хурсандман. Бу мамлакатимизда спортга, ҳусусан боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самараси. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун президентимизга, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман», — деди Нигина Ўктамова.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг қизлар орасидаги финал жангларида Ўзбекистондан иштирок этган Нигина Ўктамова ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.