Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар сони 510 минг 329 нафарга етди. 22 апрель куни жами 23 минг 369 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (70 757 киши), Наманган (54 960), Андижон (50 910), Самарқанд (49 202) ва Қашқадарё (42 699) вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда 32 минг 832 киши коронавирусга қарши эмланди, 22 апрель куни — 1890 кишини ташкил этди.


Эслатиб ўтамиз, вакцина билан биринчи навбатда, 65 ёшдан ошган фуқаролар ва COVID-19 инфециясини юқтириш хавфи бўлган тиббиёт ходимлари бепул эмланади.

Айни пайтда Covishield (AstraZeneca) ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналари билан эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда. 23 апрель куни «Спутник V» вакцинансининг дастлабки партияси Ўзбекистонга олиб келинди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда 1 апрелдан бошланган эмланиш даражаси пасайган. 10 апрелдан 14 апрелгача кунига 40 мингдан зиёд одам вакцинани олган эди. Аксарият фуқаролар 12 апрелда эмланиб, 67 минг кишини ташкил этди.

21 апрель куни Санитария-эпидемиология таъминоти хизмати бу Рамазон ойида рўза бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Хизмат маълумотларига кўра, 21 апрель ҳолатига кўра, эмланганларнинг 58 фоизи AstraZeneca вакцинансини ва 42 фоизи ZF-UZ-VAС2001 ни танладилар. Эмланганларнинг деярли ярмини 65 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этади. Эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаяпти, дейилади хабарда.