Telegram мессенжери IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда ва бу режа катта эҳтимол билан 2023 йилда амалга оширилади, дея хабар берди Ведомости.

Хабар берилишича, компания 30−50 млрд долларга баҳоланиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, компания бозорга акцияларнинг 10−25 фоизини чиқариши мумкин. Telegram ўз акцияларини Осиё биржа бозорларидан бирида жойлаштириши мумкин.

Мессенжер IPO’га қадар диагностика қилишни бошлади ва ҳозирда акция ўтказишни режалаштирган минтақа ва биржаларни яқиндан ўрганишмоқда. Унга кўра, ҳозирда Telegram акциядорлари «IPO форматига кўпроқ яқинроқ».

Маълумот учун, IPO — (Initial Public Offering) акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи ошкора таклиф этиш деган маънони билдиради. IPO’ни ўтказишдан асосий мақсад корхонани ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инвесторлар Telegram’ни 30 млрд долларга баҳолашгани ҳақида хабар берилган эди.