Якшанба куни Индонезияда бошланган сув тошқинлари ва ер ўпирилиши натижасида мамлакатда камида 55 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Хабарга кўра, шунингдек, 40 нафар инсон бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Reuters’нинг сўнгги хабарига кўра, сув тошқинлари ва ер ўпирилиши Индонезия ва Шарқий Тиморда жами 76 кишининг ўлимига сабаб бўлган, минглаб аҳолини уйсиз қолдирган.

Ҳодиса оқибатида Индонезияда бир неча кўприклар қулаган, шунингдек, дарахтларнинг қулаб тушиши оқибатида баъзи йўллар тўсилиб қолган. Бу эса қидирув-қутқарув ишларини мураккаблаштирган.

Индонезияда табиий офатларнинг олдини олиш миллий агентлигининг таъкидлашича, циклон яқин 24 соат ичида кучайиши, бунинг оқибатида эса кучли ёмғир ва шамоллар, тўлқинлар кузатилиши мумкин.