Ҳодиса 23 март куни соат 11:30ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, «Янги Ўш» кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

М.М. (1978 й.т.) бошқарувидаги Lacetti, Ж.Х. (1989 й.т) бошқарувидаги Lacetti, К.М. (1990 й.т.) бошқарувидаги Labo ва М.Э. (1994 й.т.) бошқарувидаги яна бир Lacetti автомобиллари иштирокида тўқнашув юз берган.

ЙТҲ оқибатида Labo автомобили ҳайдовчиси К.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.