Халқ таълими вазирлиги мактабларда баҳорги таътил кунлари ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, президент фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

20 март куни 2020−2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.