Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда кўкатли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Кўкатли Чепалгаш нони


Чепалгаш анъанавий чечен егулигидир. Ушбу нонлар мазали, юмшоқ ва хушбўй бўлиб пишади. Сиз уларни ҳали совумай туриб истеъмол қилишингиз керак. Aйниқса иссиқ ширин чой билан зўр кетади.

Кўкатли «Пирамида» сомсаси


Ҳозир ўлкамизда баҳор. Бу эса организимимиз фойдали витамин ва кўкатларни талаб қилади дегани. Шундай фойдали витаминларни сиз кўкатли сомсадан олишингиз мумкин.

Кўкатли қатлама


Баҳорда тайёрлаш керак бўлган таомлардан бири — бу кўкатли қатлама. Қизартириб қовурилган қарсилдоқ қаватли хамир ва иссиқ чойга ҳеч ким бефарқ қолмайди.

Қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар


Бундай пишириқ биринчи татиб кўришингизданоқ сизнинг энг севимли егулигингизга айланиши аниқ. Тайёрлаш жараёни оддий ва тезлиги сабаб ҳам уларни бемалол эрталабки нонуштага ҳам, кечки овқатга ҳам тайёрлаш мумкин.

Пишлоқ ва кўкатли пишириқлар


Вақтингизни бекор сарфламай, мана бундай ажойиб егуликлардан тайёрланг. Чунки бунинг учун керакли масаллиқларнинг барчаси ҳар кимнинг совутгичидан топилади.

Оддий хамирдан сомса


Кўкатли сомсани фақатгина қатламали хамирдан тайёрлаш шарт эмас. Юпқа қилиб ёйилган оддий хамирдан у янада мазалироқ бўлиб пишади. Унинг ичидаги масаллиқлардан рохатланишингизга эса ҳеч нима ҳалақит қила олмайди.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15