Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев маълум қилган, дея хабар берди АКИpress агентлиги.

«Президент Садир Жапаровнинг кейинги ташрифи Ўзбекистонга бўлади, ташриф 11−12 март кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Садир Жапаров олдинроқ Россия ва Қозоғистон давлатларига ташриф буюрган эди.

Эслатиб ўтамиз, у январь ойининг бошида бўлиб ўтган сайловларда 79 фоиз овоз билан Қирғизистон президенти этиб сайланганди.

Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида президентлик муддати давомида авторитар ҳокимият ўрнатиш хоҳиши йўқлигини айтиб, Ўзбекистон мисолини келтирган эди. «Каримов даврида кучли диктатура эди. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Агар диктатура ўрнатаман деса, Каримовнинг диктатурасини давом эттирса бўларди. Давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ», — деган эди Жапаров.