«мигрант» тегли мақолалар


Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
18 июл 2023, 11:52

Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Чувашия Республикасида ҳужжатларини олдириб қўйиб, ойлик маошсиз ишлаган ўзбекистонликларнинг 12 нафарига ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистонда янги паспорт олади.

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди
30 май 2023, 11:22

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди

Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик мигрант ҳужжатларни текшириш вақтида вафот этгани айтилганди. Ўзбекистон Миграция агентлиги унинг шифохонада вафот этгани, ўлим ҳужжат текшириш жараёни билан боғлиқ эмаслигини билдирди. Унинг жасади мамлакатга қайтарилган.

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди
6 сентябрь 2022, 10:28

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди. Уларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
30 июл 2022, 09:02

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Москвадаги ёнғинда саккиз киши вафот этди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. ФВВнинг хабар беришича, деразалардаги панжаралар ва ёнғин содир бўлган вақтда ишламай қолган сигнализация одамларни қутқариб қолишга тўсқинлик қилган.

USAID 35 нафар одам савдоси қурбонини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди
22 июл 2022, 17:24

USAID 35 нафар одам савдоси қурбонини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди

«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларининг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди
8 апрель 2022, 16:18

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

2021 йилда 735,4 мингдан зиёд хорижлик Россия фуқаролигини қўлга киритди. Ушбу кўрсаткич камида 2000 йилдан буён рекорд натижа ҳисобланади. Ўтган йили Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони эса 2020 йилга нисбатан 8,8 минг кишига кўпайиб, 31,9 минг нафарни ташкил этди.

«Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз» — Алишер Қодиров мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берди
21 октябр 2021, 17:25 4

«Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз» — Алишер Қодиров мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берди

Алишер Қодиров мигрантлардан солиқ ундириш борасидаги таклифи юзасидан изоҳларга муносабат билдирди. У мамлакат ҳалигача меҳнат ресурсларини хорижга экспорт қилишга мажбур эканлигини таъкидлаб, меҳнат мигрантларини бунга тайёрлаш кераклигини айтди. «Ўзбекистон фуқароси нафақат ўзининг қорни, балки Ўзбекистон, деб яшаши керак», — дея таъкидлади президентликка номзод.

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади
11 октябр 2021, 12:38

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда ўтказилади. Шу муносабат билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Тошкентга келди.

Миграция ва одам савдоси бўйича Telegram-бот ишга туширилди
28 июл 2021, 13:39

Миграция ва одам савдоси бўйича Telegram-бот ишга туширилди

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди. Унда чет элда ишлаш ва яшаш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, чет элда ишлаётганларни қўллаб-қувватлаш турлари тўғрисида билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ботга одам савдоси тўғрисида маълумот юборилиши мумкин.

Россияда маошини ололмаётган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича қўшимча маълумот берилди
26 июл 2021, 17:49

Россияда маошини ололмаётган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича қўшимча маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваъда қилинган маошини ололмаётган мигрантлар мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказди. Натижада, фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, видеомурожаатда айтилган бир кунлик маош, аслида, бир соатлик экани маълум бўлди.

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди
24 июл 2021, 17:30

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди
24 июн 2021, 14:42 2

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб, шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро хорижга ишлаш учун жўнаб кетди
3 март 2021, 10:42

Январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро хорижга ишлаш учун жўнаб кетди

2020 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди. Фуқаролар ҳозирда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Ростов ва Самарадаги лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ўз ватанга қайтарилди — ТИВ
29 сентябрь 2020, 13:01

Ростов ва Самарадаги лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ўз ватанга қайтарилди — ТИВ

Самара ва Ростов вилоятларидаги чодирлар лагерларида яшаган барча Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, дея хабар берди ТИВ. Вазирлик ватанга машиналарда қайтиш учун йўловчи тўплаётган хусусий ташувчиларга ишонмасликка чақирди.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди
14 сентябрь 2020, 21:47

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг 6 та асосий йўналиши белгиланди. Хусусан, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади, меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади.

Ташкилий равишда хорижда ишлашга кетаётганлар мажбурий касб-ҳунарга ўқитилади
14 сентябрь 2020, 20:53

Ташкилий равишда хорижда ишлашга кетаётганлар мажбурий касб-ҳунарга ўқитилади

1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда.

Қарийб 2000 ўзбекистонликни Россиядан олиб келиш бошланди
6 август 2020, 21:55

Қарийб 2000 ўзбекистонликни Россиядан олиб келиш бошланди

Ўзбекистон яқин кунларда Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган қарийб 2000 ўзбекистонлик иккита поезд билан қайтарилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг