17 февраль куни Фарғона вилояти Фарғона туманида «Matiz» автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фуқаро М.Д. «Matiz» автомашинасини Аввал-Водил йўлининг 15 кмда бошқариб кетаётиб, йўл четидаги терак дарахтига урилган.

Оқибатда, автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси М.Д. унинг турмуш ўртоғи М.М. ва қайнисинглиси АЗ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.