Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Ҳалимжон Умаров 1967 йилда туғилган. 2006−2018-йиллар Тошлоқ, 2018−2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Қува тумани раҳбариятини ишдан олган эди.