Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «A.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «J.T.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу маблағ 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида, бюджетдан ажратилганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.