CСВ матбуот хизматихабарига кўра, Даврон Туляганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор лавозимига тайинланди.

Бундан аввал у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори вазифасида фаолият юритган.

Тиббиёт фанлари доктори Даврон Туляганов 2016—2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишига кўра, Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та вилоят филиали, 176 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400 дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулотда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради.

Эслатиб ўтамиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази раҳбари лавозими ўтган йил ноябрь ойидан бери унинг директори Абдуҳаким Хожибоев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганданбуён вакант лавозим бўлган.