Тожикистон миллий ахборот агентлиги «Ховар» маълум қилишича, мамлакатнинг коронавирусга қарши кураш штаби қарори билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланди.

Икки мамлакат орасида авиақатновлар 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Келишувларга кўра, ҳафтанинг чоршанба кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари», жума кунлари «Сомон Эйр» авиакомпанияси рейслари амалга оширилади.

Тожикистон Фуқаролик авиацияси агентлиги директори Икром Субхонзоданинг айтишича, йўловчиларда учишдан олдин 72 соат ичида COVID-19га ПЗР тести топшириб, унинг манфий чиққанлиги тўғрисидаги тиббий гувоҳнома бўлиши керак.

Олдинроқ, Ўзбекистон янги коронавирус штамми аниқланган 7 та мамлакат билан авиақатновлар бўйича чекловларни 1 февралга қадар узайтирган эди.