Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 5 январь куни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимидан озод қилинган Музаффар Салиев Тошкент вилояти маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳокими бўлди.

Қарор халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари 24 сессиясида қабул қилинди. Вилоят ҳокими Рустам Холматов Нурафшонга замонавий қиёфа бериш бўйича ишларнинг сустлигини ва шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги камчиликларни таъкидлади.

«Мен Нурафшонни илгари ишлаган соҳам бўйича билар эдим. Аммо, кўриниб турибдики, вилоятимизнинг янги марказини қурилиши ишларида очиқ саволлар, муаммоли ҳолатлар кўп. Мен мана шу вилоят фарзанди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида жонажон юртимиз шаҳарсозлиги мўъжизаси бўлиши кутилаётган шаҳар қурилишига ҳисса қўшишимдан бахтиёрман. Шу йўлда бор қуч-қувватим, салоҳиятимни ишга соламан, — деб ваъда бераман» — деди Музаффар Салиев.

Музаффар Салиев2017 йилиюль ойидан бери Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, ундан олдин эса мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.

Эслатиб ўтамиз, Нурафшон шаҳрининг собиқ ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов 14 январь куни вазифасидан озод этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Шерзод Усмонов

Бундан ташқари, йиғилишда Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Шерзод Усмонов тайинланди.