Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 июлдаги фармонига мувофиқ, Музаффар Салиев Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар қилинди.

Бунга қадар у мудофаа вазирининг шахсий таркиб бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат раҳбарининг апрелдаги фармони билан ташкил этилган. Биринчи вазир Эркин Искандаров «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» вазифасидан озод қилинди.

4 июль куни Президент томонидан ўтказилган йиғилишда вазирлик раҳбарияти томонидан йўл қўйилган «жиддий камчиликлар» тўғрисида сўз борган эди.