13 январь куни Конгресс қуйи палатасида Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Жараён хавфсиз ўтиши ва Капитолий биносини қўриқлаш учун АҚШ Миллий Гвардияси ҳарбийлари жалб қилинган. Ҳарбийларнинг Конгресс биносида дам олганликлари суратлари тақдим этилди.

Ҳарбийлардан бирига кўрпа таклиф этилганида у хушмуомалалик билан рад этди ва «дунёдаги энг ажойиб бинолардан бирининг полига зарар етказишдан» қўрқишини айтди.


Қуйи палата аъзолари Майкл Уолтс ва Вики Харцлер ҳарбийларга пицца тарқатди.

Фото: Twitter/ @igorbobic

Фото: Huffpost.com