11 январь куни Москва шаҳрида Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва унда ҳукумат аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузишга келишилди. Улар Тоғли Қорабоғни ривожлантириш билан шуғулланади ва биринчи навбатда ушбу ҳудудда хавфсиз темир йўл ва автомобиль алоқаларини ўрнатади, дея хабар берди РИА Новости.

Ушбу гуруҳга уч мамлакатнинг бош вазир ўринбосарлари раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳ 30 январгача биринчи йиғилишини ўтказиши ва қилиниши керак бўлган ишлар, шу жумладан, ўт очишни тўхтатиш, ҳудуддаги иқтисодий ва транспорт алоқалари қайта тикланиши каби тадбирлар рўйхати шакллантирилиши керак. Ушбу соҳалар бўйича экспертлардан иборат бўлган ишчи гуруҳга кирган ҳар уч томоннинг расмийлари бир ой ичида зарур ресурсларни тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича лойиҳалар рўйхатини тақдим этади.

Гуруҳ 1 мартга қадар Озарбайжон ва Арманистон орқали хавфсиз юк ташишни таъминлайдиган транспорт инфраструктура объектларини қайта тиклаш ва янги бинолар қуришни ўз ичига олган аниқ тақвимни тасдиқлаш учун тақдим этиши лозим.