«Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 1 январдан олис ва чекка ҳудудлардаги мутахассисларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • бюджет ташкилотларига ишга кирган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида;
  • оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Ёрдам пули ва компенсация даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Уй-жой учун ҳар ойлик компенсация мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 3 йил гача тўланади.