10 январь куни соaт 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун турар-жой, пастки 2 қавати нотурар-жой дўкон сифатида қурилаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.