Бу коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитасидан ўрин олган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Йўл харитасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 4-раунд мониторинги бўйича 3-сонли тавсияси асосида аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида пухта режалаштирилган ва мақсадли таълим компаниялари ташкил қилиш белгиланган.

Барча таълим ва тарбия муассасаларининг ўқув дастурларига хорижий ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш махсус курслари киритилади.

Жумладан, жамиятда коррупциянинг мавжуд бўлган хавф-хатарлари асосида, ўқув материалларини тайёрлаш учун ягона методологик талаблар ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Таълим ва тарбия муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ягона ўқув қўлланма ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши таълим ва машғулотларнинг натижалари ва таъсирини баҳолаш тартиби белгиланади.

Йўл харитасида белгиланган ушбу вазифани Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биргаликда амалга оширади.