Автомобиль рақамларини сотиш бўйича онлайн ким ошди савдосида Самарқанд вилоятининг ҳудудий кодли 30 Z 777 ZZ бўлган давлат рақамига рекорд даражадаги таклиф— 596,5 млн сўм қайд этилди.

Ушбу рақам 14 декабрь куни бошланғич қиймати 111,5 миллион сўм бўлган ким ошди савдосига қўйилган эди. Битим учун комиссия тўлови 29 млн сўмни, гаров миқдори 11 млн сўмни ташкил қилади.

Аукцион давомида интернетда «Malibu» русумидаги оқ ва қора автомобилларнинг фотосуратлари пайдо бўлди, аммо Самарқанд вилояти ИИБ суратларнинг ассосиз эканлигинимаълум қилди.

Бундан аввал, 2020 йил давомида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси сайтида ташкил этилган онлайн ким ошди савдоларида 262,6 млрд сўмлик 106 мингдан зиёд давлат рақамлари сотилгани ҳақида хабар берилган эди. Рақамларнинг ўртача нархи 2,4 млн сўмни ташкил этган (минимал — 450,5 минг, максимал 206,7 млн сўм).